Қайнотасининг қулоғини тишлаб олди

admin | 17-07-2017 | 14621

Қайнотасининг қулоғини тишлаб олди

Афсонавий боксчилар М.Тайсон ва Э.Холифилдлар ўртасидаги ўзаро жангда Тайсон Холифилднинг қулоғини тишлаб олганлигини боксдан бохабар одамларнинг барчаси билишади.

Назаримизда, Урганч туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган А.Д. ҳам боксчи Тайсоннинг “усулини” яхши ўзлаштириб олган кўринади.

У аразлаб ота-онасининг уйига кетиб қолган турмуш ўртоғини кутавериб, тоқати-тоқ бўлгач, турмуш ўртоғини олиб келиш учун қайнотасининг уйига боради.

Қайнота ва куёв ўзаро келишувга кела олмаганликлари сабабли, қайнота ўз куёвини уйидан қувиб чиқармоқчи бўлади. Бундан ғазабланган куёв қайнотасининг ўнг қулоғини бир қисмини тишлаб узиб олади.

Мазкур ҳолат юзасидан куёвга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                                                Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй