Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасининг мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби

admin | 15-01-2017 | 269

Ҳурматли фойдаланувчи!
Сиздан диққат билан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасининг мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби билан танишиб чиқишингиз сўралади.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ариза, таклиф, шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда: шахсан тақдим этилиши, почта орқали юборилиши, «Ишонч телефони» орқали, электрон почта орқали, ички ишлар идораларининг расмий веб-сайти орқали, Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив хизматлар Давлат портали орқали юборилиши мумкин.
Жисмоний шахсларнинг мурожаатларида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) яшаш манзили ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.
Юридик шахсларнинг мурожаатларида юридик шахснинг тўлиқ номланиши, жойлашув маълумотлари (почта манзили) ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.
Ёзма мурожаат - мурожаатчи жисмоний шахс бўлганда унинг имзоси юридик шахс бўлганда раҳбарнинг ёки ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Агар мурожаат этаётган жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини имзоланганлигини бириктириш имконияти бўлмаган тақдирда, мурожаат мурожаатни тузган шахснинг имзоси ва қўшимча равишда фамилияси (исми, отасининг исми) бириктирилиши лозим.
Электрон мурожаат, рақамли электрон имзо ва бошқа мавжуд бўлган ҳужжатлар билан тасдиқланган, идентификациялаш имкониятига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши лозим. Электрон мурожаат белгиланган қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Кўриб чиқилмайдиган мурожаатлар:
яширин мурожаатлар;
ваколатлари тасдиқланмаган тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган жисмоний ёки юридик шахслар орқали тақдим этилган мурожаатлар;
қонунчилик билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган мурожаатлар.
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 10 кундан ошмайди. Агар фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқиш учун қўшимча вақт талаб этилса, у ҳолда 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқамаси ваколат доирасига кирмайдиган саволлар кўриб чиқилмайди ва бошқа ташкилот ва корхоналарга юборилмайди. Нотўғри шаклга эга бўлган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
Тўлиқ бўлмаган ёки жўнатувчи ҳақида маълумотлар аниқ бўлмаган тақдирда электрон шаклдаги мурожаатлар (сўровлар) кўриб чиқилмайди.

Мурожаат қилиш тартиби


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй