Лоқайдлик жиноятга йўл очди

admin | 19-07-2017 | 13222

Лоқайдлик жиноятга йўл очди

Ички ишлар органлари ходимларининг иштирокида, корхона, муассасаса ва ташкилотларнинг ишчи-хизматчилари ҳамда маҳаллаларда  аҳоли билан ўтказилаётган барча учрашувларда фуқароларни хушёрлик ва огоҳликка чорлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида фуқаролар ўзига тегишли бўлган мол-мулкни сақлашда лоқайдлик ва бепарволикка йўл қўймасликлари тўғрисида тушунтиришлар берилмоқда.

Гурлан туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро А.Норгулнинг ҳам бепарволиги қимматга тушиши мумкин эди.

У 2017 йил 17 июль куни эрталаб, тумандаги “Жасорат” номли фермер хўжалиги дала майдони чеккасига боғлаб қўйган, нархи 1 500 000 сўм бўлган, бир бош қорамоли йўқлигини кўриб, жони ачишиб кетди. “Мол аччиғи – жон аччиғи” деб бекор айтилмаганда.

Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари, қорамолни ўғирлаган шахс, шу туманда яшовчи, илгари судланган 1978 йилда туғилган Қ.Ғ. эканлиги маълум бўлди.

Тезкор ходимларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида, қорамолининг топилиши Норгулнинг жонига аро кирди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                                                Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй