Қўчқор эгасига қайтарилди.

admin | 26-07-2017 | 23809

Қўчқор эгасига қайтарилди

Қўшкўпир туманида яшовчи, туман ободонлаштириш бошқармасида соқчи бўлиб ишловчи, 1963 йилда туғилган И.Рустам, яхши кунлар учун ният қилиб, бир бош қўчқорни боқиб, парваришлаб келаётган эди.

2017 йил 24 июль кунидан 25 июль кунига ўтар кечаси соқчиликда бўлган Рустамнинг кўнгли қандайдир нохушликни сезиб, безовта бўлаверди.

Эрталаб соқчиликни топширгач, уйига келган Рустам молхонасини кўздан кечираётиб, нархи 1 250 000 сўмлик бир бош қўчқори боғланган жойида йўқлигини кўриб эси чиқиб кетди.

Унинг ички ишлар органига берган хабари асосида етиб келган тезкор ходимлар  томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида қўчқор “ишқибози” топилди.

Ҳайратланарли томони шуки, унинг қўчқорини  шу туманда яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, ўгай ўғли, 1998 йилда туғилган Р.И. ўғирлаган экан.    

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ашёвий далил ҳисобланган бир бош қўчқор эгасига қайтарилди.

 

                                                                 Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй