Темир йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг

admin | 26-07-2017 | 24564

Темир йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг

Темир йўллар мамлакат иқтисодиётининг “қон томири” деб эътироф этилади. Шу боис ушбу соҳа мамлакатимизда йилдан йилга ривожланиб, янги йўналишлар яратилиши билан биргаликда, поездларнинг тезлиги ҳам ошиб бормоқда.

Вилоятимиздаги темир йўлларда поездлар қатнови сезиларли даражада  кўпайди. Шу сабабли фуқароларимиздан темир йўлларни кесиб ўтишда, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари, темир йўллар яқинида чорва молларини боқмаслик талаб этилади.

Хазарасп туманида яшаган, 1963 йилда туғилган, М.Р. 2017 йил 25 июль куни эрталаб, Хазорасп тумани ҳудудидан ўтган темир йўлни белгиланмаган жойдан,  хавфсизлик чораларини кўрмасдан, пиёда кесиб ўтаётганида, поезд  уриб юбориши натижасида вафот этди.

Ҳаракатланиб келаётган поезд бирданига тўхташ имкониятига эга эмаслиги сабабли, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”да ҳаракат вақтида бошқа механик транспорт воситаларига нисбатан, поездларга устунлик берилганлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

 

                                                                   Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 

 

                               

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй