ИИБ бошлиқлари ҳисобот беришди

admin | 27-07-2017 | 22211

ИИБ бошлиқлари ҳисобот беришди

              Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 10 апрель кунги ПФ-5005-сонли “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”. Фармонида  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири йилига икки маротаба Олий Мажлис Сенатида,  вилоятлар ҳамда шаҳарлар ва туманлар ички ишлар органлари бошлиқлари ҳар чоракда бир маротаба, шаҳар ва туманлар ички ишлар органлари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари эса ҳар ойда бир маротаба тегишинча, ҳалқ депутатлари  вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашларида ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасида амалга ошираётган фаолияти юзасидан ҳисобот бериб  боришлари тўғрисида қайд қилиб ўтилган эди.

            Ушбу Фармон талабидан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 25-26 июль кунлари Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда Шовот, Боғот, Янгибозор, Янгиариқ, Гурлан, Урганч туманлари ва Урганч шаҳар ИИБ бошлиқларининг тегишинча ҳалқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳисоботлари эшитилди.

            Навбатдан ташқари сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари - тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либериал Демократик партияси фракцияси раҳбари Содиқжон Турдиев бошчилигидаги Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари иштирок этишди.

             Сессияда ҳисоботлари эшитилган вилоят ИИБ бошлиғи, ҳамда шаҳар ва туман ИИБ бошлиқларининг жорий йилнинг ўтган 6 ойида  жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасида амалга ошираётган фаолияти қониқарли деб топилди.

                                                                                  Хоразм вилояти ИИБ                                                                                                                             Ташкилий инспекторлик ва                                                                                                                     ахборот-таҳлил бўлими

                            


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй