Барчамизга маълумки ҳар хафтанинг пайшанба куни республикамиз миқиёсида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида турли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жорий хафтада вилоятимизда ҳам бу борада бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Урганч шаҳрининг шоҳ кўчаларида йирик ўлчамдаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тарғиб қилувчи баннерлар ўрнатилди.
Шунингдек, пайшанба куни вилоятнинг Урганч шаҳри ва барча туманларида хафта давомида содир этилган жиноятларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилишлар, тарбияси оғир болаларни жалб қилган ҳолда “Мен соғлом турмуш тарафдориман” шиори остида профилактик учрашувлар ўтказилди.
Бундан ташқари жиноят ишлари бўйича судлар томонидан бир қатор жиноят ишлари сайёр суд шаклида ўтказилди.