Маълумки қайсики соҳада тартиб-интизом таъминланган бўлса, шу соҳада ривожланишга эришилиб, ижобий ютуқлар қўлга киритилади.
Айниқса ҳарбий соҳада тартиб-интизом темирдек мустаҳкам бўлмоғи шарт. Чунки ҳарбийлар, мамлакат куч-қудратининг тимсоли, тинчлик ва хавфсизликнинг асосий таянчи ҳисобланади.
Шу муносабат билан 2017 йил 27 июль куни Хоразм вилоятида жойлашган 7365 ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирокида “Шахсий таркиб ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳарбий интизом ва шахсий таркибни ахлоқий-руҳий ҳолатини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Йиғилишда 7320 ҳарбий қисм командирининг ўринбосари полковник Р.А.Холбеков, Урганч ҳарбий прокурори адлия майор Д.Рахмонов ва Хоразм вилояти ИИБ Ўз хавфсизлиги бўлими бошлиғи майор Ф.Ф.Хатамовлар иштирок этишиб, кун тартибидаги масала юзасидан ҳаётий мисолларни келтирган ҳолда маъруза қилдилар.
Йиғилиш якунида шахсий таркиб учун мавзуга доир “Йўқотилган ишонч” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.
“Йиғилишда маърузачилар томонидан билдирилган фикрлар, шахсий таркиб эътиборига етказилган маълумотлар, намойиш этилган ҳужжатли фильм келгусида ҳарбий қисмда тартиб-интизомни янада мустаҳкамлашда дастур бўлади”, деди 7365 ҳарбий қисм командирининг ўринбосари майор О.Санақулов.