Чоршанба – ёнғинлар профилактикаси куни

admin | 28-07-2017 | 23325

Чоршанба – ёнғинлар профилактикаси куни

Президентимиз ташаббуслари билан ҳар ҳафтанинг чоршанбаси ёнғинлар профилактикаси куни сифатида белгиланганлиги, жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг сифат ва самарадорлигини янада юксалтирди десак муболаға бўлмайди.

Вилоят ИИБ ЁХБ ходимлари жорий йилнинг 26 июль куни ўзларининг ёнғинлар профилактикаси куни доирасидаги ишларини самарали олиб борилиб, профилактик учрашувларни ўтказиш учун бу ҳафтада вилоятдаги соғлиқни сақлаш муассасалари танланди.

Соғлиқни сақлаш тизими ишчи хизматчилари билан ўтказилган профилактик учрашувларда уларга, кундалик ҳаётда ва иш жараёнларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиб қоидалари тушунтирилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида келиб чиқадиган нохушликлар ҳаётий мисоллар билан ёритиб берилиши учрашувда иштирок этганларнинг бу борадаги ҳушёрлигини яна бир карра оширди.

    Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй