Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 май кунидаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2992-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурининг 14-бандида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 март кунидаги 89-сонли Қарори талаблари асосида Хоразм вилояти гарнизонидаги ёнғин хавфсизлиги қисмларидан узоқ масофада жойлашган ҳамда ёнғин ўчириш автомобилларини ўз вақтида етиб боришига қийинчилик келтирадиган аҳоли пунктларининг бирида намунали кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаси ташкил этиш ва келгусида бу борадаги тажрибани бошқа аҳоли пунктларига татбиқ этиш ишлари юзасидан туманлар ҳокимликлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик билан ҳамкорликда ёнғин хавфсизлиги қисмидан узоқ масофада жойлашган Гурлан тумани Вазир қишлоғи “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғинида 6 нафар аъзодан иборат намунали кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаси ташкил этилди.
Уларнинг фаолият юритиши, шунингдек бўлинма аъзолари туман Ёнғин хавфсизлиги бўлинмасида дастлабки тайёргарликдан ўтказилиб, зарурий ёнғин ўчириш анжомлари билан (1 та 4 тонна ҳажмли тиркамали сув сиғими, 1 та сув насоси, 2 дона диаметри 51 мм. бўлган енглик ва 1 та қўл дастаги) таъминланди ва ўзини ўзи бошқариш органига хизмат ҳужжатлари юритилишида амалий ёрдам кўрсатилди.