Урганч шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган, О.Ж.ни ҳам яра тушган бармоққа ўхшатиш мумкин. Чунки у Урганч туманида яшовчи бувиси, 1952 йилда туғилган С.Машарипованинг уйига деразасини бузиб кириб, у ердан бувисига тегишли тилла занжир, тилла узук, 200 000 сўм пул ва уяли телефонни ўғирлаб, кайфу-сафо учун сарфлаб юборган.
Жабрланувчининг мурожаати бўйича олиб борилган тезкор суриштирувлар якунида, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.