Пора – юзни қилади қора

admin | 31-07-2017 | 20834

Пора – юзни қилади қора

Коррупция, порахўрлик - давлат ва жамият ривожининг кушандаси.

Шу боис дунёнинг аксарият ривожланган давлатларидаги каби бизнинг мамлакатимизда ҳам мустақиллик йилларида бошланган  коррупцияга қарши кураш бугунги кунга келиб янада кучайди.

Давлатимиз томонидан “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинганлигини сўзимизнинг исботи тариқасида келтиришимиз мумкин.

Лекин шундай бўлсада, давлат ва халқ манфаатларидан ўзининг шахсий манфаатини устун қўядиган, эгаллаб турган лавозимидан фойдаланган ҳолда қинғир йўллар билан шахсий бойлик орттириш мақсадида бўлган шахслар афсуски, гоҳида учраб турмоқда.

Жорий йилнинг 27 июль куни вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Урганч шаҳар идоралараро шахсий таркиб архиви директори лавозимида ишлаб келаётган, 1968 йилда туғилган А.М. ўзининг ҳамкасб дугонаси, архив бош ҳисобчиси лавозимида ишловчи, 1971 йилда туғилган А.М. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Урганч шаҳрида яшовчи, З.Йўлдашевага иш стажи кўрсатилган маълумотномани расмийлаштириб бериш эвазига 100 АҚШ долларини олаётган пайтда жиноят устида ушландилар.

Мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда пора олишга уринган “дугоналар”га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                         

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй