Тест синовларининг юқори савияда ўтиши таъминланди

admin | 03-08-2017 | 19155

Тест синовларининг юқори савияда ўтиши таъминланди

Мустақилликнинг илк йилларидаёқ давлатимиз раҳбари томонидан таълим тизимини ислоҳ этишга алоҳида эътибор қаратилиб, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонларини, МДҲ давлатларида орасида биринчилардан бўлиб, тест шаклида ўтказилиши жорий этилди.

Барчамизга маълумки, ушбу тизим амалда ўзини тўлақонли оқлаётганлигини, олий таълим муассасаларида ўқиш истагида хужжат топширган абитуриентлардан кириш имтиҳонларини қабул қилиш ҳаққоний, шаффоф, адолатли ўтказилиб келинаётганлиги дунёнинг етакчи мамлакатлари ва ҳалқаро ташкилотлар томонидан ижобий баҳоланмоқда.

Бу йил ҳам 1 август куни тест синовларини ўтказишга масъул органлар томонидан катта тайёргарликлар кўрилди.

Жумладан, Хоразм вилоятида ўтказилган тест синовлари жараёнида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракатини тартибга солиш, ёнғинлар ва бошқа ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш ишларида вилоят ички ишлар органларининг барча шахсий таркиби фаол иштирок этишди.

Хоразм вилоятидаги 3 та олий таълим муасасасаларига жорий йилда 25 940 нафар абитуриент хужжат топширган бўлиб, улардан тест синовлари 38 та объектда қабул қилинди.

“Тест синовларини ўтказишда ўзларининг юксак касбий маҳорат ва аҳлоқий ҳислатларга эга эканликларини намоён этган ҳолда хизмат олиб борганликлари учун вилоят ички ишлар органларининг барча ходимларига абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчи-педагоглар номидан миннатдорчилик билдирамиз”, дейди Урганч Давлат Университети қабул комиссияси раиси, Университет ректори Б.Абдуллаев.

 

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй