Қалбаки пулларни ўтказа олмади

admin | 03-08-2017 | 20808

Қалбаки пулларни ўтказа олмади

Маълумки қалбаки пул, акциз маркази ёки қимматли қозоғлар ясаш, уларни ўтказиш қонун билан тақиқланади ва бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

 Ҳар бир давлатнинг миллий валютасида “қалбакилаштириш қонунга мувофиқ таъқиб қилиниши” тўғрисидаги ёзув мавжуд.

Шундай бўлсада айрим шахслар, қалбаки пулларни тайёрлашга ёки ўтказишга ҳаракат қилишга уринишларини қандай тушуниш мумкин.

Гурлан туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган, уй бекаси Р.Б. 2017 йил 27 июль куни 6 дона 5 000 купюрадаги жами 30 000 Россия Федерацияси рублини қалбаки эканлигини била туриб, Урганч шаҳрида, қонунга хилоф равишда 4 050 000 Ўзбекистон Республикаси сўмига сотиб ўтказаётган пайтида ушланди.

  Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй