Қорамоллар ўғирланмаган экан

admin | 03-08-2017 | 20157

Қорамоллар ўғирланмаган экан

Ички ишлар органларининг ходимлари  аҳоли билан ўтказилаётган учрашувларда, уларга қорамолларини аҳоли яшаш пунктларидан олисдаги дала майдонларида қаровсиз қолдирмаслик тўғрисида қайта-қайта тушунтириб келинмоқда.

Содир қилинган қорамол ўғирликларини таҳлил қиладиган бўлсак, қарийб барча ҳолатларда аҳоли яшаш пунктларидан олисдаги дала майдонлари чеккасида қаровсиз қолдирилган қорамолларнинг ўғирланганлигини ёки қорамолларнинг боғламлари ечилиб, номаълум томонга кетиб қолганликларининг  гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Урганч туманида яшовчи,  шу тумандаги фермер хўжаликларидан бирида раҳбар бўлиб ишловчи, Т.Искандаров 2017 йил 30 июль куни  фермер хўжалиги дала майдони чеккасида икки бош қорамолини тунги пайтда, қаровсиз қолдириб кетиб, эртасига эрталаб, қорамоллари боғланган жойида йўқлигини кўриб, мол аччиғида туман ички ишлар бўлимига берган хабарига асосан, ўғирликда гумон туғилганлиги боис, ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.

Аммо олиб борилган суриштирув ва қидирув ишлари натижасида, ушбу қорамоллар шу қишлоқда яшовчи Э.Санжарнинг уйи олдидаги устунга боғлаб қўйилганлиги аниқланди. Санжар кўчада қаровсиз юрган ушбу қорамолларни, эгаси топилиб қолар деган мақсадда ушлаб кўчадаги симёғоч устунига боғлаб қўйганлигини билдирди.

Азиз юртдошлар, “Молингга эҳтиёт бўл, қўшнингни тинч қўй” деган иборага риоя қилган ҳолда, мол-мулкимизни асрашга масъулиятли бўлайлик.

 

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй