Қиморхона фош этилди

admin | 03-08-2017 | 21359

 

Ҳалқимиз бирор-бир иморат қурилишини бошлар экан, “Шу иморатда тўйлар берай, яхши кунларни кўрай” деб ният қилади.

Хонқа туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган Ж.О. эса қурилишини бошлаган янги уйида ўзининг уч нафар “ҳамфикр” дўстлари учун, пул тиккан ҳолда қимор ўйинларини ўйнашлари учун “қиморхона” ташкил этганлиги ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида фош этилди.

Юқоридаги каби яхши ниятлар тўғрисида эшитган бўлсада, бунга амал қилмаган “қиморхона соҳиби”га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

 

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй