Ўғирлаган велосипедни сотмоқчи эди, аммо...

admin | 03-08-2017 | 21042

Ўғирлаган велосипедни сотмоқчи эди, аммо...

2017 йил 31 июль куни соат 12:00ларда “Агробанк”нинг Янгиариқ тумани филиалига укасига тегишли “Аист” русумли велосипедда келган, шу туманда яшовчи, О. Мурод банкдан чиққач, ташқарида қолдириб кетган велосипеди йўқлигини кўриб, ички ишлар органига хабар берди.

Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, банк биноси олдидан велосипедни ўғирлаб кетиб, арзон-гаровга сотмоқчи бўлиб турган, Хонқа туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган, Қ.Ж. жиноятнинг изи совумасдан туриб, ашёвий далил билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                   

                                            Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй