“Тозалаш-Антитеррор” профилактик тадбири бошланди

admin | 03-08-2017 | 21716

 “Тозалаш-Антитеррор” профилактик тадбири бошланди

Давлатимиз Мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш, байрам тадбирларини ўтказиш вақтида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда турли нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида,  Хоразм вилояти Хокимининг Қарори ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Фармойишига асосан вилоят худудида кенг қамровли “Тозалаш-Антитеррор” профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Ушбу профилактик тадбирда ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар,  ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Профилактик тадбирда асосан, фуқароларнинг паспорт-виза тартиботига риоя қилишлари, ов қуролларини сақлаш шароитлари, аҳоли хонадонлари ва нотурар объектларда ёнғинни олдини олиш борасида кўрилган чора-тадбирлар ўрганилади.

Шунингдек профилактик тадбир давомида илгари  ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этганлиги ёҳуд бошқа қонуний асосларга кўра ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган шахслар билан умумий ва махсус профилактик ишлар олиб борилади.  

2017 йил 3 август куни вилоят ички ишлар бошқармасидан қўшимча куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда Урганч тумани ҳудудида “Тозалаш-Антитеррор” профилактик тадбири  кенг кўламда бошланди.

                                             Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй