Чоршанба – ёнғинлар профилактикаси куни

admin | 04-08-2017 | 2378

Чоршанба – ёнғинлар профилактикаси куни

Хоразм вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан                   2017 йил 31 июль куни 50 банддан иборат амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Урганч шаҳар Саноатчилар кўчасида жойлашган “Жанубгазқурилиш” АЖда,  Урганч шаҳридаги 2-сон “Феруз” махалла фуқаролар йиғинида, “Махалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бўлимида, Питнак шаҳридаги “GM-Uzbekistan” АЖ Хоразм филиали турли хизмат бўлинмаларида,   ишчи хизматчи ва фуқаролар иштирокида ўтказилган профилактик учрашувларда,  иштирок этган вилоят ИИБ ЁХБ масъул ходимлари томонидан вилоят Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 май кунидаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-2992-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти етказилди ҳамда ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари вилоят ИИБ ЁХБ хамда шаҳар ва туман ЁХБ ходимлари томонидан 3 маротаба, яъни, Питнак шаҳрида жойлашган “GM-Uzbekistan” АЖ Хоразм филиали Ёқилғи мойлаш махсулотларини сақлаш омборида, Янгиариқ туманидаги “Янгиариқ пахта тозалаш” АЖда ва Боғот туманидаги 20-сон мактабгача таълим муассасасида ёнғин содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби бўйича амалий машғулотлар ўтказилди ва ишчи хизматчиларга ёнғин содир бўлган вақтда ҳаракат қилиш тартиби ўргатилиб, ёнғин ўчириш техникалари ва воситалари намойиш этилди. Ушбу масканларга тузилган тезкор режа ва варақалар шахсий таркиб билан қайта ўрганиб чиқилди.  

Вилоят ҳудудида жойлашган 45 та ер ости сув олгичлари (гидрант) текшириб чиқилди.

                                  полковник Р.Ишниязов, вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй