Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун қандай шартлар бор ва қанақа ҳужжатлар тўплашим керак?

admin | 15-01-2017 | 518

Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунинг 17 моддасига кўра, Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз илтимосномаларига кўра ушбу қонунга биноан келиб чиқишидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тилидан, динга муносабатидан, сиёсий ва бошқа эътиқодларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш шартлари қуйидагилардан иборат: 
Чет эл фуқаролигидан воз кечиш;
Сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳудудида доимий яшаганлик;
қонуний тирикчилик манбаларининг мавжудлиги;
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тан олиш ва бажариш;
  Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш бўйича қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
Илтимоснома;
Сўров аризаси;
Чет эл фуқаролигидан чиққанлигини тасдиқловчи ҳужжат (Фуқаролиги йўқ шахслардан ташқари);
Таржимаи хол;
Қонуний яшаш манбаи ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжат (иш жойидан ўртача иш хақи ҳақидаги ёки унинг ўрнини босадиган нафақа, ёрдам пули, дивидентлар ва бошқа яшаш манбаи ҳақидаги маълумотнома);
Турар жойидан оилангиз ҳақидаги маълумотнома;
Давлат божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат;
Фотосурат «3.5х4.5»-4 дона;
Туғулганлик ҳақида гувохнома;
Никоҳ тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувохнома нусхаси;
Меҳнат дафтарчасидан нусха;
Уй дафтарчасидан нуша;
Сўров анкетасининг 20 бандида ўзи билан бирга вояга етмаган фарзандларини фуқароликка қабул қилишни сўраса, уларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувохномасидан нуша ҳамда 14-18 ёшгача бўлган фарзандларининг нотариал тасдиқланган розилик хати.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй