“Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика куни” тадбирлари мунтазам давом қилдирилмоқда

admin | 15-05-2017 | 631

   Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси хузуридаги Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳам халқ билан учрашиб тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар

    Жумладан, вилоят ИИБ хузуридаги Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Ҳонқа шаҳарчаси “Маҳорат” маҳалласида туман аҳолиси ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан “Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика куни” доирасида  тумандаги хонадонлар ва дўконларда содир қилиниши мумкин бўлган ўғирлик жиноятларини олдини олишда Қўриқлаш хизматининг имкониятлари мавзусида учрашув ўтказилиб, қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида маълумотлар берилди.

     Учрашув қизғин руҳда ўтиб, фуқаролар ва юридик шахслар вакиллари мол-мулкларини қўриқланишида қўриқлаш хизмати  ходимлари томонидан кўрсатиладиган ёрдамлар тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар

Садулла АБДУЛЛАЕВ олган суратлар


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй