Ўғирлик натижасида касбига доғ туширди

admin | 15-06-2017 | 8321

Ўғирлик натижасида касбига доғ туширди

Урганч шаҳрининг Чандирқиёт қишлоғида яшовчи, 1982 йилда туғилган И.Ражапова, Урганч тумани қилган ИИБга мурожаатида, 2017 йил 12 июнь куни уйидаги шкаф ичида турган 525 000 сўм пул, 50 АҚШ доллари ва фуқаролик паспорти, никоҳ гувоҳномаси ва 4 нафар фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини билдирган.

  Вилоят ИИБ ва Урганч тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, мазкур жиноят фош этилди.

Хайратланарлиси шуки, мазкур жиноятни Урганч тумани Чандирқиёт қишлоғи Алоқа бўлимида почта тарқатувчи бўлиб ишловчи, 1985 йилда туғилган А.Қ. фуқаро И.Ражапованинг уйини очиқ қолган деразаси орқали ғайриқонуний равишда кириб, шкаф ичида турган пул ва хужжатларни ўғирлаб кетган. У ўғирлаб кетган пул ва ҳужжатларни, суриштирувлар жараёнида ички ишлар органлари ходимларига топширди.

Халқимиз азалдан, почта тарқатувчиларни - хушхабар элтувчи, хонадонларга қувонч келтирувчи чопар сифатида ҳурмат қилиб, суюнчилар улашиб келишган. Аммо А.Қ. ўғирлик жиноятига қўл уриб, касбига доғ туширди. Эндиликда А.Қ.га суюнчи эмас, содир қилган жинояти учун жазо берилиши тайин.

                                                              

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй