Хоразм вилояти ИИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар ҳақида

admin | 06-04-2017 | 2691

     Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларига фуқароларни   гиёҳвандлик   воситалари, психотроп моддалар   ва  прекурсорлар билан боғлик бўлган ишларга жалб этишда белгиланган тартиб-қоидалар тушунтирилмоқда

     Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги хамда Ўзбекистон Республикаси   Меҳнат  ва   аҳолини   ижтимоий мухофаза  қилиш вазирлиги  томонидан тасдиқланган 2009 йил 16  ноябрда   Адлия  вазирлигидан №2040-сон билан    рўйхатга    олинган     «Фуқароларни   гиёҳвандлик   воситалари, психотроп моддалар   ва  прекурсорлар   билан боғлик бўлган ишларга жалб этиш тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш хақида»ги  Қарори юзасидан Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида учрашув ўтказилди.

     Ўтказилган учрашувда иштирокчиларга, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, сотиш ва ташиш масъулияти юклатилиши кўзда тутилаётган фуқароларга ички ишлар идоралари томонидан якка тартибдаги рухсатномалар берилиши; Рухсатномаларнинг амал килиш  муддати юридик шахснинг аризасига биноан белгиланиши, лекин бу муддат уч йилдан ортик булиши мумкин эмаслиги; Гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ ишларга жалб этилаётган фуқароларнинг сони имкон қадар чекланиши лозимлиги; Рухсатнома йўқотилиши бундай рухсатномани берган ички ишлар идораси томонидан уни қайта тиклашга қадар ходимларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлик ишлардан вақтинчалик четлаштиришга сабаб бўлиши; Рухсатномаларни бегона шахсларга бериш тақиқланиши; Юридик шахсларнинг раҳбарияти рухсатномани расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда тўхтатиш билан боғлик бўлган хужжатларни ўз вақтида ички ишлар идораларига тақдим этиш учун шахсий жавобгарлиги ҳақидаги тартиб-қоидалар тушунтирилди.

Пост, патруль ва жамоат тартибини сақлаш хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй