ЖАЗО МУҚАРРАРЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

admin | 12-04-2017 | 8914

ЖАЗО МУҚАРРАРЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

     2017 йил 11 апрель куни Янгибозор тумани Чўболончи қишлоғи “Маданият саройи” биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди.Унда Янгибозор тумани Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликларни олдини олиш гуруҳи жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳисобида турган, маҳкумлар Рузимов Ҳамдам Аминбоевич ҳамда Шамамедов Отабек Ибрахимовичларга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш иши жазосини ўталмаган муддатини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш тўғрисидаги Янгибозор тумани ички ишлар бўлимининг тақдимномаси кўриб чиқилди.

     Янгибозор тумани “Қаландардўрман” қишлоғи “Манғитлар” маҳалласида яшовчи маҳкум Рузимов Ҳамдам Аминбоевич 1980 йил 9 февраль куни Гурлан туманида туғилган, оиласи билан ажрашган, вақтинча ишсиз. Муқаддам 4 маротаба судланган. Охирги маротаба 2016 йил 27 июнда жиноят ишлари бўйича Янгибозор тумани суди томонидан Жиноят кодексининг 122-моддаси 2-қисми (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган, 2016 йил 24 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Қўнғирот тумани суди томонидан ЖК нинг 74-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосининг 1 йил 1 ой 4 куни шу муддатга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ўтказиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган бўлсада, ушбу суд томонидан тайинланган жазони ўтамаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан маҳкум Рузимов Ҳамдам суд томонидан ўталмаган 1 йил 1 ой 4 куни шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, суд залидан қамоққа олинди.

     Шунингдек, Янгибозор тумани “Оёқдўрман” қишлоғи “Қоратепа” маҳалласида яшовчи маҳкум  Шамамедов Отабек Ибрахимович 1978 йил 22 февраль куни Урганч туманида туғилган, вақтинча ишсиз. Муқаддам 5 маротаба судланган, охирги маротаба 2011 йил 17 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Шовот тумани суди томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган, лекин ЖК нинг 72-моддасига асосан 2 йил синов белгиланиб, 2012 йил 04 июнь куни жиноят ишлари бўйича Янгибозор тумани судининг ажримига асосан синов муддатининг шартлилиги бекор қилиниб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган, 2016 йил 14 январь куни жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди томонидан ЖК нинг 74-моддасини қўллаб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг 3 йил 10 ой 7 куни шу муддатга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ўтказиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган бўлсада тайинланган жазонинг 3 йил 9 ой 14 куни ўталмасдан қелганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 46-моддасига асосан маҳкум Шамамедов Отабек Ибрахимович суд томонидан ўталмаган 3 йил 9 ой 14 куни шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, суд залидан қамоққа олинди.

Вилоят ИИБ ХООБ бошлиғи ўринбосари Х.Казаков


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй