Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан “Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан жойларда учрашувлар ташкил қилинмоқда.

admin | 13-04-2017 | 1779

Экин ерларини озиқлантириш жараёнида аммиакли селитра минерал ўғитидан ноқонуний равишда фойдаланмаслик борасида ИИБ ходимлари тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

     2017 йилнинг 13 апрель “Профилактика куни” муносабати билан Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ бошлиғи ўринбосари Х.Қурбанов ва Аммиакли селитра минерал ўғитини ташиш, сақлаш ва тарқатилишини назорат қилиш бўлинмаси ходимлари томонидан вилоят “Агрокимёхимоя” АЖнинг Боғот тумани филиали ишчи-хизматчилари ҳамда “Қипчоқ” қишлоғидаги фермер хўжаликлар ходимлари билан аммиакли селитра минерал ўғити билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни олдини олиш юзасидан профилактик сухбат ўтказилди.

     Ўтказилган профилактик суҳбат жараёнида экин ерларини озиқлантириш вақтида аммиакли селитрадан ноқонуний равишда фойдаланмаслик, ушбу минерал ўғитни экин майдонларига тўлалигича сепиш юзасидан тушунтиришлар берилди  ҳамда бу минерал ўғит билан боғлиқ келиб чиқиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар тўғрисида гапириб ўтилди.      

Пост, патруль ва жамоат тартибини сақлаш хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй