Вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан “Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан тарғибот учрашувлар ўтказилмоқда

admin | 13-04-2017 | 3058

Урганч ахборот ва компьютер технологиялари касб-хунар коллежида ўқувчи талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

     Ўтказилган учрашувда Вилоят ИИБ ХООБ ходимлари иштирок этиб, коллеж талабаларига вояга етмаганлар айниқса ёшлар томонидан содир қилинаётган турли хилдаги ҳуқуқбузарликлар, шу ҳуқуқбузарликларни келиб чиқишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитлар, уларни олдини олиш  чоралари мавзусида тушунтиришлар берилди.     

     Шунингдек учрашувда коллежда ўқувчи ёшларни дарсларга қатнашиш аҳволига ҳам алоҳида эътибор берилиб, дарсларга мунтазам равишда қатнашмаётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан танқидий руҳда суҳбатлар ўтказилди.

     Давлатимиз томонидан яратилган бепул 12 йиллик таълимдан тўғри фойдаланмаслик, «оммавий маданият» деб номланувчи балога билиб-билмасдан эргашиш, ҳаётни енгил тасаввур этиш, келажакни ўйламаслик ҳолатлари айрим ёшларимизни турли нотўғри йўлларга кириб кетишларига сабаб бўлаётганлиги, кўпчилик ҳолатларда бу бўшлиқ айрим нияти бузуқ шахсларга қўл келиб, улар ёшларимизни осонгина ўз тузоқларига илинтириб уларни ўз ватанига нисбатан қурол кўтариб чиқишларига ва турли хунрезликларни келтириб чиқаришга эришаётганликлари тўғрисида тўхталиб, диний экстремизм ва терроризмдан огоҳ бўлишга чорловчи видероликлар талабаларга намойиш қилинди. 

Садулла Абдуллаев олган суратлар


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй