Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддасини тарқалишини олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари

admin | 18-02-2017 | 2888

Урганч тиббиёт коллежида ўтказилган тарғибот тадбири

        2017 йил 16 февраль куни, Хоразм вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари ҳамда Урганч шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Урганч тиббиёт коллежида “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддасини тарқалишини олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Ўтказилган учрашувда Хоразм вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ бошлиғи С.Қ.Рахимов сўзга чиқиб, Республикамизда 2017 йил 1 февралдан 1 март кунига қадар “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларини тарқалишига қарши кураш” ойлиги эълон қилинганлиги тўғрисида маълумот бериб, вояга етиб келаётган ёшларимизни маънан бой, жисмонан бақувват бўлиб камолга етишларида, уларни билимли, шу билан бирга мустақил фикрга эга бўлишларида барча бирдек маъсул эканлигини таъкидлаб, хозирги кунда бутун дунё халқларини ташвишга солаётган, қанчадан-қанча оилаларни барбод бўлишига ва бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлаётган “Гиёҳвандлик” балосидан огоҳ бўлишга чақирди.

Ёшлар ўртасида гиёҳванд моддаларни олдини олиш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари ҳамда тиббиёт коллежи ўқитувчи ва талабалари ҳамкорлигида “Гиёҳванд моддасиз соғлом турмуш” мавзусида  ташкил қилинган анжуманни юқори савияда ўтказилишини таъминлагани учун коллеж ўқитувчилари тақдирланди.    

Ушбу тадбирда коллеж ўқитувчи ва талабалари ҳам сўзга чиқиб ёт иллатлардан огоҳ бўлиш тўғрисидаги ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. 

Тадбир амалий руҳда ўтиб жамиятимизда гиёҳвандлик билан боғлиқ келиб чиқаётган оғир оқибатлар тўғрисидаги “Умир заволи” номли видеофильм ва бошқа сахна кўринишлари намойиш қилинди.

Пост, патруль ва жамоат тартибини сақлаш хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй