Ёнғинларни олдини олиш

admin | 18-02-2017 | 1828

         Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан ёнғинларни келиб чиқиш сабабларини аҳолига тушунтириш ва уларнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда

Жумладан,  2017 йил 16 февраль куни “Жиноятчиликни олдини олиш ва Профилактика куни” муносабати билан Хоразм вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 23 нафар ходимлари томонидан Урганч тумани Қоромон қишлоғи, Юқорижирмиз, Беруний, Каттабоғ ва Қоромон маҳаллаларида ҳамда Урганч Иқтисодиёт касб-хунар коллежида ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш тўғрисида учрашувлар ўтказилди. 

Ўтказилган учрашувларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш, ис гази, газ ва хаво аралашмасининг чақнаши ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй