Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш

admin | 18-02-2017 | 2828

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли Қарори билан тегишли хизматларга юклатилган вазифалар бажарилишини кўргазмали намойиш этиш, қутуриш касаллигини инсонлар ва ҳайвонлар орасида келиб чиқишини олдини олиш ҳамда келиб чиққанда зарур эпидемияга қарши тадбирларни ташкиллаштириш юзасидан бошқарув органлари куч ва воситаларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида 2017 йил  16 февраль куни Хоразм вилояти Хонқа туманида махсус-тактик ўқув машқлари  ўтказилди.

Фуқароларнинг дайди итлардан тишланиш ҳолатларининг сабаблари таҳлил қилинганда аксарият ҳолларда фуқароларнинг ит сақлаш қоидаларига риоя этмасликлари ёки бу қоидаларни билмасликлари, ҳайвонлар билан муносабатда эҳтиётсизликка йўл қўйишлари, жабрланувчиларни қутуришга қарши эмлаш учун антирабик ёрдам хизматига ўз вақтида мурожаат этмасликлари ва дайди итларни тутиш хизматларининг етарли даражада фаолият олиб бормаётганлиги аниқланди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат хавфсизлигини сақлаш бошқармаси бошлиғи С.К.Рахимов ўқув машғулотида ахоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидалари ҳамда қаровсиз қолган ва дайди итларни тутиш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича маъруза қилди.

2016 йилда дайди ва қаровсиз қолган итларни тутиш борасида ички ишлар идораларининг Карантин хизмати ходимлари ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан 380 марта тадбирлар ўтказиб 3010 та дайди ва қаровсиз итларни ушлаш чоралари кўрилган. Биргина 2016 йилда ит ва мушук тишлаши натижасида 2513 нафар фуқароларимиз тиббий ёрдамга мурожаат бўлганлиги бу борадаги профилактик ишларни кучайтиришимиз лозимлигини кўрсатмоқда. Хонқа туманида ўтказилган ўқув машғулотида ички ишлар идоралари ходимлари хонадонма-хонадон кириб ит ва мушукларни сақлаш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан профилактик сухбатлар ўтказдилар. 

Пост, патруль ва жамоат тартибини сақлаш хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй