Суд томонидан тайинланган жазони ўташдан бўйин товлаш шунингдек тайинланган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини виждонан бажариш оқибатлари

admin | 18-02-2017 | 4189

Бугунги кунда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси Жазоларни ижро этилишини назорат қилиш инспекцияси томонидан жиноий-ҳуқуқий соҳадаги қонунчиликни таъминлаш ва жиноят ишлари бўйича судлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан чиқарилган суд ҳукм ёки ажримларининг ижросини таъминлаш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Хазорасп тумани Ички ишлар бўлими Жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳисобида туриб, жазо ўтаётган махкум Ф.Тешаевни (исм фамилияси ўзгартирилган) қай тарзда жазо ўтаётганлигини текшириш мақсадида 2016 йил 10 июнь куни унинг иш жойи ўрганилганда, махкум Ф.Тешаев (исм фамилияси ўзгартирилган) мазкур иш жойида 2016 йил
 20 май кунидан 23 май кунига қадар ишлаганлиги, шундан кейин ҳеч қандай узрли сабабларсиз белгиланган иш жойига бормасдан юрганлиги аниқланган ва унга жазони ўташ қонун-қоидалари ва шарт шароитлари тўғрисида такроран тушунтирилиб расмий равишда огохлантирилиб, иш жойига юборилган бўлишига қарамасдан, 2016 йил 12 июнь кунидан 20 июнь кунига қадар яъни 9 (тўққиз) кун жазони ўтаб кейинчалик бугунги кунгача тайинланган ахлоқ тузатиш иши жазосини ўташдан бўйин товлаб келганлик ҳолатлари аниқланган.

Натижада, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида “Агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб, ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликдан махрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради”-деб кўрсатилганлиги инобатга олиниб, маҳкум Ф.Тешаев (исм фамилияси ўзгартирилган) томонидан оғир оқибатли жиноятлар содир қилинишини олдини олиш мақсадида унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Қўнгирот туман суди томонидан 2016 йил 6 май куни тайинланган ахлоқ тузатиш иши жазосининг ўталмай қолган  2 йил 2 ой 15 кунини озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштириш масаласи 2017 йил 14 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Хазорасп туман судида кўриб чиқилди ва махкумга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш иши жазосининг ўталмай қолган қисмини озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштириш тўғрисида суднинг ажрими чиқарилиб, суд залидан қамоққа олинди.

Шунингдек,  Хазорасп тумани Ички ишлар бўлими Жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳисобида туриб, суд томонидан тайинланган жазони ўташ даврида иш жойидан, яшаш жойидан ҳамда туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳеч қандай огохлантириш ёки танбех олмаган, жазони ўташ давомида ўзларининг турмуш тарзини ижобий томонга ўзгартириб, тўғри хулоса чиқарган Ҳазорасп туманида яшовчи бир неча маҳкумларга судлар томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоларининг тегишли қисмини ўтаб бўлганликлари сабабли, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддаси қўлланилиб, муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилиндилар. 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй