Жаҳл қотилликка ундади

admin | 30-05-2017 | 21080

     Жаҳл  қотилликка ундади

        2017 йилнинг 29 май куни Қўшкўпир туманининг Шихмашҳад қишлоғида яшовчи опасининг ҳолидан хабар олиш учун келган, шу қишлоқда яшовчи, 1978 йилда туғилган С.Ж. опасининг уйида номаҳрам эркакни, яъни ҳамқишлоғи, 1956 йилда туғилган М.О.ни кўриб қолиб, гўёки йигитлик ғурури устун келиб, ҳамқишлоғини таёқ билан бош қисмига уриб ўлдириб, опасининг уйи олдидан ўтган зовурга ташлаб юборган.

       Жаҳл чиқса - ақл кетади деганлари шу бўлса керак, чунки ҳовуридан тушган С.Ж. ўзининг хатти-ҳаракатлари оқибатини ўйлаб, жиноят изларини яшириш мақсадида, марҳумнинг жасадини кечаси бошқа жойга олиб бориб ташлаш учун зовурдан чиқаришга уринаётган пайтида қўшнилари кўриб қолиб, ички ишлар органига хабар берганлар.

       Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, гумондор С.Ж. қамоққа олинган.

 

                                                                                  Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй