admin | 30-05-2017 | 16252
2017 йил 30 май куни Урганч шаҳрининг “Ёшлик” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари терма жамоалари ўртасида спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича чемпионат бошланди.
Мазкур чемпионатда республика ички ишлар органларининг 190 нафар спортчидан иборат 21 та терма жамоаси қатнашмоқда.
Чемпионатнинг очилишига бағишланган тантанали маросимда Хоразм вилояти Ҳокими П.Р.Бобожонов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Ш.Н.Рахмоновлар сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларини Хоразм воҳасига ташрифи билан қутлаб, уларга ушбу мусобақада зафар ёр бўлишини тиладилар.
Шунингдек, тадбирга таклиф қилинган санъаткорлар ўзларининг куй ва қўшиқлари ҳамда бетакрор рақслари билан барчага ҳуш кайфият улашган бўлса, алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимларининг кўргазмали чиқишлари йиғилганларни руҳлантириб юборди.
Спортчи ходимлар 8 вазн тоифасида татами (гилам)га чиқадилар.
Мусобақанинг биринчи кунида саралаш баҳслари бошланди.
Баҳс натижалари бўйича кейинги тезкор хабарларда таништириб борамиз.
Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими
Янгиликлар