“Қўл жанги” чемпионати ғолиблари шохсупада

admin | 01-06-2017 | 3864

“Қўл жанги” чемпионати ғолиблари шохсупада

2017 йил 30 май куни Урганч шахрининг “Ёшлик” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари терма жамоалари ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича чемпионат бошланганлиги тўғрисида илгари хабар берган эдик.

Мазкур чемпионатда республика ички ишлар органларининг жами 190 нафар спортчидан иборат 21 та терма жамоаси  фаол иштирок этди.

Спортчи ходимлар 8 вазн тоифасида татами (гилам)га чиқдилар. Уч кун давом этган баҳслардан сўнг чемпионат ғолиблари аниқланди.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Тошкент шаҳар ИИББ, 2-ўринни Навоий вилояти ИИБ, 3-ўринни Қоровул Қўшинлари Бош бошқармаси (ҚҚББ) ва Хоразм вилояти ИИБ терма жамоалари эгалладилар. Чемпионат ғолиблари медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек чемпионат давомида ҳакамлик вазифасини одилона бажарганлиги учун Б.Абдуллаевга “Энг яхши ҳакамлик қилгани учун” номинацияси дипломи ва қимматбаҳо совға топширилди. Шу билан биргаликда барча ҳакамларга эсдалик дипломлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Чемпионатнинг тантанали ёпилиш ва ғолибларни тақдирлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник А.Ш.Усмонов иштирок этиб, чемпионатнинг юқори савияда ўтказилишини таъминланганлиги учун вилоят ИИБ рахбарияти ва шахсий таркибига миннатдорчилик билдирди.

Қуйида эътиборингизга, ҳар бир вазн тоифасида ғолибликни қўлган киритган спортчи ходимлар тўғрисидаги маълумотни тақдим этамиз:

                         60 кг вазн тоифасида:

1-ўрин    Б.Бозоров                 (Жиззах вилояти ИИБ)

2-ўрин    Ш.Турсунов             (Навоий вилояти ИИБ)

3-ўрин    М.Мамедов              (ҚҚББ)

                           65 кг вазн тоифасида:

1-ўрин    Р.Абдулазизов         (Тошкент шаҳар ИИББ)

2-ўрин    А.Қаландаров          (Тошкент вилояти ИИБ)

3-ўрин    Ж.Жўраев                (Самарқанд вилояти ИИБ)

                      70 кг вазн тоифасида:

1-ўрин    М.Мамажонов         (Тошкент шаҳар ИИББ)

2-ўрин    Н.Эминжонов          (Фарғона вилояти ИИБ)

3-ўрин    С.Эргашев                (Бухоро вилояти ИИБ)

                        75 кг вазн тоифасида:

1-ўрин    К.Закиров                 (Тошкент вилояти ИИБ)

2-ўрин    Д.Исломов                (Бухоро вилояти ИИБ)

3-ўрин    Т.Адилов                  (ИИВ Академияси)

                    80 кг вазн тоифасида:

1-ўрин    М.Тўраев                  (Самарқанд вилояти ИИБ)

2-ўрин    Б.Рахматов               (ҚҚББ)

3-ўрин    А.Матназаров          (Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ)

                        85 кг вазн тоифасида:

1-ўрин   А.Хўжамуродов       (Ички вазифалар қўшинлари корпуси)

2-ўрин   Ш.Абдураимов         (Навоий вилояти ИИБ)

3-ўрин   З.Рихситиллаев        (Тошкент шаҳар ИИББ)

                       90 кг вазн тоифасида:

1-ўрин   Э.Сулаймонов          (Навоий вилояти ИИБ)

2-ўрин   Ж.Мансуров             (Тошкент шаҳар ИИББ)

3-ўрин   С.Алланазаров         (Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ)

                          +90 кг вазн тоифасида:

1-ўрин    С.Шовриков             (ҚҚББ)

2-ўрин    А.Мадреймов           (Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ)

3-ўрин    З.Хакимбаев             (Тошкент вилояти ИИБ)

 

                                                                                     Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй