Фидойи ходимлар рағбатлантирилди

admin | 02-06-2017 | 3737

Фидойи ходимлар рағбатлантирилди

Ўз хизмат вазифаларини бажаришга сидқидилдан ва виждонан ёндашиб, хизматда юқори кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган фидойи ходимларни   вилоят ИИБ раҳбариятининг ташаббуси билан ҳар ой якунлари бўйича моддий ва маънавий рағбатлантириш тартиби анъанавий тусга кирди.

Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан 2017 йилнинг май ойи якунлари бўйича жиноятчиликни олдини олиш, содир этилганларини иссиқ излардан фош этиш, қидирувдаги шахсларни аниқлаш борасида шахсий намуна кўрсатганликлари учун бир гурух ходимлар пул мукофоти билан рағбатлантирилди, шунингдек жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашда фаол қатнашган, ҳозирги кунда Урганч шаҳар ИИБда амалиёт ўтаётган ИИВ Академияси 4-босқич тингловчиларидан 2 нафарига “Ташаккур”  эълон қилинди,  ҳамда вилоятимизнинг 3 нафар фуқароларига “Ташаккур” эълон қилиниб, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, бир гуруҳ ҳодимларга биринчи ва навбатдаги унвонларни бериш тўғрисидаги Ички ишлар Вазири ва вилоят ИИБ бошлиғининг буйруқлари эълон қилинди.

Ушбу тадбир 2 июнь куни вилоят ИИБ саф майдонида тантанали равишда ўтказилди, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Рахмонов рағбатлантирилганларга мукофотларни, ҳамда биринчи ва навбатдаги унвонларни топширди ва уларнинг келгусидаги хизматларида янада улкан зафарлар ёр бўлишини тилади.

 

                                                                Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими  

 

 

  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй