Эхтиёт бўлинг, фирибгар!

admin | 02-06-2017 | 15834

Эхтиёт бўлинг, фирибгар!

Урганч шаҳрида яшовчи, нафақаҳўр, 1955 йилда туғилган,  Б.О. исмли аёл ҳаётда ўзи ҳам ҳалол яшаб, фарзандларига ҳам ҳалол яшашни ўргатиб, кексалик гаштини суриб, маҳалланинг кайвони онахони  бўлиш ўрнига, ўзига олдиндан таниш бўлган 1959 йилда туғилган Б.Г. исмли аёлга 8 700 000 сўмга “Кобальт” русумли автомашина сотиб олиб беришини айтиб, ишончига кириб, 600 АҚШ доллари ва 7 000 000  сўм пулларини 2014 йилдан август ойида олиб, ҳанузгача қайтариб бермасдан келган. Фуқаро Б.Г.нинг аризасига асосан, Урганч шаҳар ИИБ ходимлари томонидан  олиб борилган, суриштирув ишлари натижасида, фуқаро Б.О.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Синалмаган инсонга ишониш, моддий ва маънавий зарар етказилишига сабаб бўлади.

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими  

             


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй