Қидирувдаги хавфли жиноятчи ушланди

admin | 03-06-2017 | 15869

Қидирувдаги хавфли жиноятчи ушланди

Янгиариқ туманида 1987 йилда туғилган Л.Қ. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, тарқатиш ҳамда республикамизда тақиқланган диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ташкилотларда иштирок этиш каби жиноятларни содир қилиб, жазодан қутилиб қолмоқчи бўлиб, тергов органларидан яшириниш мақсадида, 2016 йилнинг февраль ойидан буён Россия Федерациясида қочиб юрган эди.

У “Орадан анча вақт ўтди, барчаси унутилиб, излар босилди” деб ўйлаб, Хоразмга қайтиб келишни режалаштирди, шундай бўлсада тўғридан-тўғри Урганч шаҳрига келмасдан, эҳтиёт чорасини кўриб, самолётда Тошкент шаҳрига келди. Аммо юрт тинчлиги ва фуқаролар хавфсизлигини кўз қорачиғидай асровчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бир зум ҳам ҳушёрликни йўқотмаганликлари туфайли хавфли жиноятчи Тошкент халқаро аэропортининг ўзидаёқ қўлга олиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

 

                                                                Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй