Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш ва ундан чиқишни расмийлаштириш тартиби ҳақида

admin | 14-01-2017 | 1727

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш:

   Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш истагида бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш масаласи юзасидан доимий истиқомат жойидаги ички ишлар идоралари орқали, чет элда доимий яшовчи шахслар томонидан эса Ўзбекистон республикасининг тегишли дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига қуйидаги хужжатларини тақдим этиши лозим бўлади. Булар:

 

Ўзбекистон Республикаси Президент номига илтимоснома;
Ариза-анкета. (2 нусхада)
Таржимаи хол. (2 нусхада)
Шахсини тасдиқловчи хужжатнинг (ФБШ ёки собик иттифоқ паспорти) нусхаси.
Қонуний яшаш манбаи ҳақида гувохлик берувчи ҳужжат (иш жойидан ўртача иш ҳақидаги ёки унинг ўрнини босадиган нафақа, ёрдам пули, дивидентлар ва бошқа яшаш манбаи ҳақидаги маълумотнома);
Оила аъзолари таркиби тўғрисидаги яшаш жойидан маълумотнома (2 нусхада);
Давлат божи- энг кам иш хакининг 2 баравари микдорда (тўлов квитанцияси)
Фотосурат 35х45 мм ўлчамли тўртта фотосурат.
 Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш:

   Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини чиқиш истагида бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш масаласи юзасидан доимий истиқомат жойидаги ички ишлар идораларига, чет элда доимий яшовчи шахслар томонидан эса Ўзбекистон республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига қуйидаги хужжатларини тақдим этиши лозим бўлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президент номига илтимоснома;
Ариза-анкета. (2 нусхада);
Таржимаи хол. (2 нусхада);
Яшаш жойидан маълумотнома (2 нусхада);
Давлат божи- энг кам иш хакининг 2 баравари микдорда (тўлов квитанцияси)
Фотосурат 35х45 мм ўлчамли тўртта фотосурат;
Махаллий хокимлик органлари томонидан берилган коммунал тўловлардан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома;
Давлат божи- энг кам иш хакининг 2 баравари микдорда (тўлов квитанцияси);
Агар шахс чақириқ участкасида рўйхатга олинган ва ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлса - ҳақиқий муддатли хизматни ёки сафарбарлик чақируви захирасидаги хизматни ўтагандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундан озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
  

   Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ва ундан чиқишни расмийлаштириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравар миқдорида давлат божи ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мащкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли “Давлат божи ставкалари ҳақида” ги Қарори.

 

   Низомга мувофиқ ваколатли органларнинг ҳар бирида материалларни кўриб чиқиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак. Фуқаролик масалаларига оид аризалар ёки тақдимномаларни кўриб чиқишнинг умумий муддати бир йилдан ошмаслиги лозим.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй