Ҳайдовчилар учун транспорт воситаларидан фойдаланишда зарур бўлган маълумотлар

admin | 02-02-2017 | 2586

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли «ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ қарори бЎйича келиб тушадиган кЎплаб мурожаатлар юзасидан

 

м а ъ л у м о т

Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи
ШАРТЛАР

 

Ғилдирак ва шиналар

 

- Шина ўлчамлари ёки чекланган оғирлик транспорт воситасининг турига мос келмаса.

- Транспорт воситасининг битта ўқига ҳар хил ўлчамли ва тузилишли (диоганал ва радиал, камерали ва камерасиз), ҳар-хил нақшли, совуққа чидамли ва чидамсиз, янги ва қайта тикланган, янги ва протектор нақши чуқурлаштирилган шиналар ўрнатилган бўлса.

 

Транспорт воситаси тузилишининг бўлак қисмлари

 

- Ҳайдовчининг жойидан теварак-атроф кўринишини чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ва қопламалар туширилган бўлса.

- Барча транспорт воситасининг олд, ён ва орқа ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 70% дан кам бўлса (автомобилнинг томидаги люк ойнаси бундан мустасно).

Изоҳ: М3 тоифани III классидаги (М3 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 тоннадан кўп бўлган автотранспорт воситалари, Класс III—конструкцияси фақат ўтириб кетадиган йўловчилар учун мўлжалланган автотранспорт воситалари) автотранспорт воситаларининг икки ёнига орқа томон кўринишини таъминлайдиган ташқи кўзгу ўрнатилган бўлса, орқа ва ён ойналарига парда, жалюзи ўрнатишга рухсат этилади.

- Ишлаб чиқарган корхона томонидан кўзда тутилмаган антенна, сирена, рация, товуш чиқариш мосламалари, ёритгичлар ва бошқалар белгиланмаган жойда ва тегишли рухсатсиз ўрнатилса.

- Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ёки уларни ўрнатиш усули белгиланган талабларга жавоб бермаса.

- Транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар-хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса.

- Транспорт воситаларининг ташқи юзасига қонун ҳужжатларига мос келмайдиган, ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсир этувчи турли хил тасвирлар туширилган, ойналарига (люкдан ташқари) реклама чизилган (қопланган) бўлса.

- Ишлаб чиқарувчи корхона томонидан кўзда тутилмаган ҳолларда кузов (кабина) бир неча хил рангга бўялган бўлса (махсус транспорт воситалари бундан мустасно).

- ДЙХХХ органларининг рухсатисиз транспорт воситаларининг конструкциясига ўзгартиришлар киритилган бўлса транспорт воситаларидан фойдаланиш такикланади.

 

Вилоят ИИБ ЙҲХБ


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй