Йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчиларига

admin | 02-02-2017 | 3414

ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИГА

 М У Р О Ж А А Т

 

              Хурматли ҳайдовчилар шуни унитмангки, Сиз халқ хизматига ўз умрини бахшида қилган олижаноб инсонсиз;

              Эл-юрт хизматини адо этиш бу улкан шараф. Шундай экан, йўналишга чиқишингиз билан биринчи йўловчини олишингиздан бошлаб улар билан саломлашиб, яхши кайфият тиланг;

              Хар бир транспорт воситангизга минган фуқароларни ўз оила аъзоларингиздай қабул қилинг;

              Йўловчиларга турли хил ортиқча саволлар бериб, сизларга нисбатан норози кайфият уйғотманг;

              Йўловчилар билан хушмуомалада бўлинг, қўполлик қилманг;

              Ишга чиқишдан олдин транспорт воситасининг техник ҳолати, ўзингизнинг соғлигингиз текширилганидан кейин ишга чиқинг, носоз транспортда йўловчи ташиманг;

              Қатнов жадвалига риоя қилинг, фақат белгиланган жойларда тўхтаб, йўловчиларни олинг ва туширинг;

               Транспортни бошқаришда барча эҳтиёт чораларини кўринг, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилинг, спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт бошқарманг, ҳаракатнинг серқатновлиги, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспортни белгиланган тезликдан оширмасдан бошқаринг;

               Транспортни бошқарган вақтингизда тамаки ва нос маҳсулотларини чекманг;

                Ноқонуний юкларни ташиманг;

                Автомашинангизда шубҳали шахслар, буюм нарсаларни сезсангиз, яқин орадаги Ички ишлар идораларига хабар беришни унутманг;

                 Йўловчи ташишда огоҳлик ва хушёрлик билан фаолият юритинг;

                 Соч-соқолингиз олинган, санитария гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда ҳамиша озода кийимда ишга чиқишга одатланинг;

                Транспорт воситангизни ички ва ташқи кўринишини ҳамиша тозалигига эътибор қилишни унутманг;

                Сўнгги бекатга етгач йўловчиларга рахмат деб миннатдорчилик билдиринг;

                 Унутманг, йўловчиларни манзилларига соғ-омон етказиш Сизнинг зиммангизда. 

 

                       Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй