Тунги талончи

admin | 17-06-2017 | 15595

Тунги талончи

Урганч шаҳрида яшовчи, 1990 йилда йилда туғилган Ш.Сатаева 2017 йил  16 июнь куни соат 00:30 да Урганч шаҳар ИИБга қилган мурожаатида, шу куни соат 00:05ларда Урганч туманида жойлашган “Жаннатмакон” кафесидан чиқиб, уйига кетиш мақсадида йўл чеккасида такси кутиб турганида, номаълум шахс ёнига келиб, қўлидаги нархи 1 000 000 сўм бўлган “SAMSUNG GALAXY HOTE-1” русумли уяли телефонини очиқдан-очиқ тортиб олиб қочиб кетганлиги тўғрисида маълум қилди.

Урганч шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу талончилик жиноятини, Урганч тумани Чандирқиёт қишлоғида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, 1993 йилда туғилган А.С. содир қилганлиги аниқланиб, ундан уяли телефон аппарати ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                                              

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй