Уяли телефон “шайдо”лари.

admin | 17-06-2017 | 16000

Уяли телефон “шайдо”лари.

ХХI аср – ахборот-технологиялар асри эканлиги барчамизга маълум. Буни дунёнинг турли бурчакларида ҳар куни янгидан-янги технологиялар ишлаб чиқилиб, оммани қойил қолдираётганлигидан ҳам кўришимиз мумкин. Айниқса, янги турдаги уяли телефонлар ишлаб чиқариш бўйича номдор компаниялар ўртасида қайсидир маънода “пойга” бўлмоқда, десак ҳам тўғри бўлади.

Ҳар қандай ютуқнинг жамиятга ижобий ва салбий таъсири бўлиши табиий. Жумладан, бугунги кунда янги русумдаги телефонларга эга бўлишни истаган ёшлар ўзларини ўтга-чўққа урмоқдалар.

Қуйида, уяли телефонга эгалиш қилиш мақсадида ўғирлик жиноятига қўл урган шахслар тўғрисида тўхталиб ўтамиз.

Хонқа туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган, Э.Д. 2017 йил 13 июнь куни Урганч туманида яшовчи фуқаро И.Қутлиевнинг уйига дераза орқали кириб, нархи 1 200 000 сўмлик “Blackview” русумли уяли телефонини ўғирлаган бўлса, Гурлан туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган, К.Д. эса 2017 йил 16 июнь куни, шу туманда яшовчи фуқаро У.Шукуруллаевнинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, унга  тегишли нархи 500 000 сўмлик “Нокия 625” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлик йўли билан қўлга киритган. 

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида жиноятлар “иссиқ из”идан фош этилиб, гумондорлардан уяли телефонлар ашёвий далил тариқасида олинган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда, фуқароларимизга уяли телефонга ўғирлик билан эмас, балки, ҳалол меҳнатингиз орқали эришинг, шунда ҳаётингиз тотув, кўнглингиз ҳотиржам бўлади, деймиз. 

 

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй