Тақинчоқ васвасаси

admin | 18-06-2017 | 13404

Тақинчоқ васвасаси

Ҳалқимизда “Ер юзида битта аёл бўлса ҳам, заргарга иш топилади” деган нақл бор. Ушбу нақл бежизга айтилмаган, чунки аёллар тилла ёки бошқа қимматбаҳо металлардан ишланган тақинчоқларни кўрганида қандайдир васвасага тушиб қолиши табиий.

Хонқа туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган, Ж.Ё. ҳам шу васвасага тушганлардан бири десак, асло муболаға бўлмайди, чунки у 2017 йил 10 июнь куни кундузи ҳамқишлоғи, 1997 йилда туғилган, Р.Рўзибаеванинг уйига яширинча кириб, у ердан умумий нархи 7.150.000 сўм бўлган, уч хил турдаги қимматбаҳо тақинчоқларини ўғирлаб кетган.

40 ёшни қаршилаган ушбу аёлнинг ножўя қилмиши ички ишлар органлари ходимларнинг тезкор суриштирув ишлари натижасида фош этилиб, уни васвасага солган тақинчоқлар ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

                               

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй