Уқувсизлиги панд берди

admin | 18-06-2017 | 16190

Уқувсизлиги панд берди

Амалдаги қонунларимизга кўра, мамлакатимиз ҳудудида автомототранспорт воситаларини тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа тааллуқли хужжатларга эга бўлган шахслар бошқариши белгилаб қўйилган.

Ҳонқа туманида яшовчи 1990 йилда туғилган М.Д. ушбу қонун-қоидалардан беҳабарга ўхшайди.

Чунки у ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасада, 2017 йил 17 июнь куни, отасига тегишли бўлган, “Зонлон” русумли мототранспорт воситасини Хонқа тумани ҳудудида бошқариб бораётганида, бошқарувни эплай олмасдан йўл чеккасидаги ариққа тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилди.

“Мотоҳаваскор”нинг уқувсизлиги мототранспорт йўловчиси 1996 йилда туғилган А.С.ни тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилишига сабаб бўлди.

Зеро, “Йўл қоидаси-умр фойдаси” эканлигини унутмайлик.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

                                                                    Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй