Ўзбекистон Республикасининг биометрик фуқаролик паспортини олиш тартиби ҳақида

admin | 14-01-2017 | 3299

Биометрик  паспорт олиш учун фуқаролар қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар.

16 ёшга тўлиши муносабати билан биринчи маротаба биометрик  паспорт олишда:

туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
уй дафтари ёки Ф-16, 17 дан нусха;
доимий яшаш жойидан маълумотнома;
давлат божини тўлаганлиги ҳақидаги тўловнома;
 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини биометрик паспортга алмаштиришда:

илгари олинган паспорт;
ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари зобитининг шахсий гувоҳномаси;
ҳарбий хизматчи хизмат ўтаётган ҳарбий қисмдан илтимоснома;
давлат божини тўлаганлиги ҳақидаги тўловнома;
 

    Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортини расмийлаштириб олиш учун фуқарони шахсан ўзи яшаб турган манзилидаги ички ишлар бўлими паспорт хизматларига белгиланган тартибдаги ариза, эски паспорт, биринчи маротаба паспорт олаётганлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини, давлат божини тўлаганлиги ҳақидаги квитанцияни тақдим этадилар, тақдим этилган ҳужжатлар асосида паспорт хизматининг масъул ходимлари томонидан фуқаро тўғрисида биографик маълумотлар, электрон кўринишдаги бармоқ излари, паспорт эгаси сурати рақамли форматда олинади ва паспорт тайёрлаш учун тўпланган электрон кўринишдаги ушбу маълумотлар электрон почта орқали Давлат персоналлаштириш марказига юборилади.

Фуқаролар мурожаат этган кунидан бошлаб 10 кун муддат ичида тайёр биометрик паспортларни оладилар.

   Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлган фуқаролари фуқаролик паспорт билан ҳужжатлаштирилишлари шарт, паспорт 10 йил муддатга берилади. 

  Фуқаролар доимий яшаб (паспорт рўйхатида) турган манзилидаги ички ишлар бўлими паспорт хизматлари томонидан паспорт билан ҳужжатлаштириладилар, ўрта махсус ёки олий ўқув юртларида ўқиётган талабалар, вақтинчалик яшаб турган манзилидаги ички ишлар бўлимлари паспорт хизматлари томонидан паспорт билан ҳужжатлаштириладилар.

  Хорижий давлатларда доимий яшовчи республикамиз фуқаролари биометрик паспортларни олишлари учун яшаб турган давлатидаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарига ёки консуллик муассасаларига мурожаат этишлари лозим.

  Биометрик паспорт белгиланган шаклда Давлат персоналлаштириш маркази томонидан тайёрланиб, ўзбек ва инглиз тилларида персоналлаштирилади ва ушбу паспорт 36 варақдан иборатдир.

Бармоқ изларини олишдан ва бош кийимсиз суратга тушишдан бош тортган фуқароларга паспорт бериш рад этилади.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй