Қинғир ишнинг қийиғи

admin | 18-06-2017 | 15140

Қинғир ишнинг қийиғи

Урганч туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган Р.Т. Урганч шахар электр тармоқлари корхонасида мухандис бўлиб ишлаган даврида, яъни 2016 йилнинг апрель ойида Урганч шахрининг 4-даҳасида яшовчи фуқаро С.Абдримованинг электр энергиясидан бўлган қарздорликларини бартараф қилиш учун ундан 3 000 000 сўм пул олиб, унга 1 300 000 сўм тўланганлиги тўғрисида қалбаки квитанция ёзиб берган.

Ушбу кархонадан ишдан бўшаган собиқ муҳандис “қор ёғди, излар босилди, барчаси унутилди” деб ўйлаб янглишган эди, чунки “қинғир ишнинг қийиғи қачондир чиқади”  деган гап борлигини унутмаслик керак.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, барчаси ойдинлашиб, фирибгарлик жинояти бўйича тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

   

                                                                    Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй