Сингил қайда

admin | 20-06-2017 | 14109

Сингил қайда

Гурлан туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган Б.М. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2017 йил 17 июнь куни синглиси, 1980 йилда туғилган Б.Н. уй-жой масаласи юзасида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, таёқ уриб тан жароҳати етказлигини билдирган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда битта ривоятни келтириб ўтишни жоиз топдик.

Ривоят қилишларича, қадимда бир донишманднинг фарзанди касаллик туфайли вафот этибди, ҳамма уввос солиб йиғлабди, фақат донишманд йиғламабди, ўша донишманднинг хотини ҳам шу касаллик туфайли оламдан ўтибди, яна ҳамма йиғлабди, донишманд йиғламабди. Орадан кўп ўтмай дарди-бедаво касал, донишманднинг яккаю-ягона синглисини ҳам хаётдан олиб кетибди, шунда донишманд еру-кўкни ларзага солиб йиғлабди.

Донишманднинг дўстлари ундан “Фарзандингиз вафот қилди йиғламадингиз, хотинингиз вафот қилди йиғламадингиз, нимага энди синглингиз вафот қилганида бунча йиғлайсиз” деб сўрабдилар. Шунда донишманд дўстларига қараб, “Хотин йўлда, бола белда, сингил қайда” деган экан.

Қиссадан ҳисса шуки ака-ука ва опа-сингиллар ўртасидаги арзимаган келишмовчиликлар натижасидаги жанжалларни эшитиб-кўриб, уларга нисбатан “Бир-биримизга нисбатан оқибатли бўлайлик” дейсан беихтиёр.   

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй