Бозордаги “безорилар”.

admin | 19-06-2017 | 15599

Бозордаги “безорилар”.

Халқимизда аёлларга нисбатан, авлод давомчиси сифатида алоҳида ҳурмат кўрсатилиб, уларга нисбатан барча соҳада имтиёзлар берилган.

Гурлан туманида яшовчи ака-укалар 1990 йилда туғилган И.А. ва 1992 йилда туғилган И.М. ларнинг хурмача қилиқларини эшитган одамнинг тепа сочи тикка бўлиши аниқ.

Улар 2017 йил 16 июнь куни Гурлан тумани марказий деҳқон бозори ҳудудида ўзаро келишмовчилик натижасида, шу бозорда тадбиркорлик қилувчи, онаси тенги аёл, 1954 йилда туғилган, Ш.Абдуллаевани тани-баданига қўллари билан уриб тан жароҳати етказишган.

Ака-уканинг “безорилик”лари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй