Қарор ва ижро

admin | 19-06-2017 | 16562

Қарор ва ижро

Намунали жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга мустақиллик йилларида асосий масалалардан бири сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жойларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда асосий ўрин тутувчи,  патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш тузилмалари фаолиятини ислоҳ қилиб бориш давр талабидир. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2940-сонли “Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.

2017 йил 13 июнь куни мазкур Қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш бўйича, Хоразм вилояти Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органларини мувофиқлаштириш Идоралараро кенгашининг аъзолари билан ҳамкорликда семинар ўтказилиб, унда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ж.Қ.Садуллаев Қарор моҳиятини тушунтирди.

Шундан кейин сўзга чиққан семинар иштирокчилари, Қарор ижросини таъминлашда ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришларини таъкидлаб ўтдилар.

                               

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй