Гумон асосли экан

admin | 10-09-2017 | 12499

          Гумон асосли экан

           2017 йил 6 сентябрь куни соат 11:30ларда Урганч тумани Чандирқиёт қишлоғида теварак-атрофни олазарак кузатиб юрган номаълум шахс, шу ҳудуддан ўтиб бораётган вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХ батальони ходимларида шубҳа уйғотлиги учун ички ишлар бўлимига олиб келишиб, шахсига аниқлик киритишганида, ушбу шахс илгари 2014 йилда ўғирлик жинояти содир этганлиги учун судланган, Шовот туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган Қ.С. эканлиги маълум бўлди.

            “Айби борнинг тиззаси қалтирайди” деганларидек, ички ишлар органлари ходимларининг “Ушбу қишлоқ ҳудудида нима мақсадда юргандингиз?” деган саволига жавоб бера олмаган Қ.С. нинг ҳам “тиззаси қалтираб” қолди.

             2017 йилнинг август ойида Урганч тумани Чоткўпир қишлоғида яшовчи фуқаро А.Аллабергановга тегишли нархи 500 000 сўм бўлган велосипедни ўғирлаб кетиб, сотиб юборган ушбу шахс “Кўза кунда эмас, кунида синади” деган нақлни  яхши билсада, “Мени кўзам синмайди” деб ўзига-ўзи далда бериб, бу сафар Чандирқиёт қишлоғидан “ўлжа” излаб     “ов”га чиққанлиги суриштирувлар жараёнида маълум бўлди.

Ички ишлар органлари ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ашёвий далил ҳисобланган велосипед эгасига қайтарилди. “Кўзаси синиб, ови бароридан келмаган” Қ.С. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

 

 Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

                                                                                      

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй