Эхтиёт бўлинг, фирибгар!

admin | 20-09-2017 | 14100

Эхтиёт бўлинг, фирибгар!

Халқ орасида “севги ёш танламас” деган гап юради. Хива туманида яшовчи, 1947 йилда туғилган, нафақахўр И.Атажанов ҳам яқин-яқингача юқоридаги иборага ишониб келган эди...

И.Атажанов шу йилнинг бошларида Урганч шаҳридаги марказий деҳқон бозорида озиқ-овқат махсулотларини ҳариб қилиб юрганида, Урганч шаҳрида яшовчи, 1972 йилда туғилган, Офатойни (исми ўзгартирилган) учратиб қолади.

Ўзаро суҳбат чоғида фуқаро И.Атажановнинг “қора куни” учун асраб қўйган пули ва мол-мулки борлигини, лекин турмуш ўртоғи йўқлиги билган, Офатой ор-номусни чеккага суриб, “Сизни ёқтириб қолдим, сизга хотин бўлмоқчиман” деб отаси тенги инсонни уйига кўчиб ўтади.

Бир муддат биргаликда яшаган Офатой фуқаро И.Атажановнинг банкдаги омонат рақамида турган 80 000 000 сўмдан ортиқ пулини олишга эришиб, ушбу пулларга ўзининг номига янги уй сотиб олиб, алоҳида чиқиб кетганича, фуқаро И.Атажановга “қорасини кўрсатмади”.

Фуқаро И.Атажановнинг аризаси юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, Офатой нафақат отаси тенги инсонни алдаганлиги, балки, 2016 йил декабрь ойида таниши Г.Ражабованинг  15 000 000 сўм пулларни “кейинчалик қайтариб бераман” деб,  фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, қайтариб бермасдан келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй